«энтони блинкен» тегли мақолалар


АҚШ давлат котиби Хитойда Си Цзиньпин билан АҚШ-Хитой муносабатлари ва Украинадаги урушни муҳокама қилди
20 июн 2023, 18:16

АҚШ давлат котиби Хитойда Си Цзиньпин билан АҚШ-Хитой муносабатлари ва Украинадаги урушни муҳокама қилди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Пекинда Хитой раиси Си Цзиньпин билан учрашди. Музокараларда Хитой томони Россияга ҳалокатли қуроллар етказиб бермасликка ваъда беришини, Тайван масаласида эса ён бермаслигини маълум қилди. АҚШ томони эса Шинжон ва Гонконгдаги инсон ҳуқуқлари масаласини кўтарди.

«Хитой Украина масаласида доим холис ва адолатли бўлган». ТИВ расмийси АҚШ айбловини рад этди
3 март 2023, 15:00

«Хитой Украина масаласида доим холис ва адолатли бўлган». ТИВ расмийси АҚШ айбловини рад этди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитойни Украина-Россия можаросида иккала томонда ҳам ўйнаш ва Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишни кўриб чиқаётганликда айблаганди. Хитой ТИВ расмийси Мао Нин АҚШнинг ўзи урушни ҳалокатли қуроллар билан таъминлаб, фактларни бузиб кўрсатаётганини билдирди.

Энтони Блинкен эҳтимолий ташқи таҳдид юзага келганда АҚШ Марказий Осиёга қандай ёрдам беришини айтди
2 март 2023, 13:04

Энтони Блинкен эҳтимолий ташқи таҳдид юзага келганда АҚШ Марказий Осиёга қандай ёрдам беришини айтди

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Остонада берган интервьюсида айтишича, АҚШ Марказий Осиё мамлакатларига хавфсизлик, иқтисодий фаровонлик ва жамият барқарорлигини ошириш имкониятларини яратишда ёрдам бермоқда. Бунинг учун кучли институтлар, жумладан эркин ОАВ ва фуқаролик жамияти керак, дейди у.

«Уруш Путиннинг биргина қарори билан бугуноқ тугаши мумкин» — АҚШ давлат котиби
2 март 2023, 11:26

«Уруш Путиннинг биргина қарори билан бугуноқ тугаши мумкин» — АҚШ давлат котиби

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Россия-Украина уруши Путиннинг биргина қарори билан якунланиши мумкинлигини билдирди. Шунингдек, Хитойни Россия ташвиқотини илгари суриб, халқаро ташкилотларда унинг манфаатларини ҳимоя қилишда айблади.

«Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик қанча кўп бўлса, бозор шунча кучли бўлади» — Энтони Блинкен
2 март 2023, 11:10

«Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик қанча кўп бўлса, бозор шунча кучли бўлади» — Энтони Блинкен

АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Марказий Осиё давлатлари ўртасида савдони диверсификация қилиш ва ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади. У, шунингдек, минтақа давлатлари Россиянинг санкцияларни айланиб ўтиши борасидаги ҳаракатларини олдини олиш борасидаги фаолиятини эътироф этди.

АҚШ давлат котиблари Ўзбекистонга неча маротаба ташриф буюрган?
1 март 2023, 20:08

АҚШ давлат котиблари Ўзбекистонга неча маротаба ташриф буюрган?

Шу вақтгача Ўзбекистонга давлат котибларидан-да мартабалироқ америкалик амалдор келмаган. 1992 йилдан бери АҚШ ташқи сиёсатига масъул Давлат департаментига 11 киши раҳбарлик қилган бўлса, уларнинг тўрт нафари Ўзбекистонга келмаган. Энтони Блинкен Ўзбекистонга ташриф буюрган еттинчи давлат котибидир.

«Қозоғистон айни пайтда Россиядан ҳеч қандай хавф ёки таҳдид кўраётгани йўқ» — Қозоғистон ТИВ раҳбари
1 март 2023, 20:06

«Қозоғистон айни пайтда Россиядан ҳеч қандай хавф ёки таҳдид кўраётгани йўқ» — Қозоғистон ТИВ раҳбари

Қозоғистон ўз ҳудудидан Россияга қарши санкцияларни четлаб ўтиш учун фойдаланишга йўл қўймайди, дея маълум қилди мамлакат ТИВ раҳбари Мухтар Тлеуберди. Қозоғистон ҳозирча Россиядан хавф ёки таҳдидни сезаётгани йўқ, деди у Остонада АҚШ давлат котиби билан учрашув якунлари бўйича.

«Эркин ОАВ учун шарт-шароит яратиш — пропагандага энг яхши жавобдир» — АҚШ давлат котиби
1 март 2023, 19:51

«Эркин ОАВ учун шарт-шароит яратиш — пропагандага энг яхши жавобдир» — АҚШ давлат котиби

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Тошкентда журналистларга берган интервьюсида ташқи пропаганда ва дезинформацияга қарши курашишда мустақил ва очиқ ОАВ учун шароит яратиш зарур эканини қайд этди. «Одамларга нима тўғри ва нима нотўғрилигини ўзлари ҳал қилиш имкониятини бериш керак», — деди у.

АҚШ давлат котибининг Ўзбекистонга ташрифи қандай ўтди?
1 март 2023, 18:01

АҚШ давлат котибининг Ўзбекистонга ташрифи қандай ўтди?

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг Ўзбекистонга ташрифи ТИВ раҳбари в.б. Бахтиёр Саидов билан учрашишдан бошланди. У «Ҳаст Имом» мажмуасига борди ва Access дастури талабалари билан кўришди. Қолаверса, Блинкен Шавкат Мирзиёев қабулида ҳам бўлди, кейин эса ОАВ вакиллари билан учрашди.

«АҚШ Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан Россияга қарши санкциялар оқибатларини юмшатишга ёрдам беради» — Энтони Блинкен
28 феврал 2023, 21:49

«АҚШ Марказий Осиё мамлакатларига нисбатан Россияга қарши санкциялар оқибатларини юмшатишга ёрдам беради» — Энтони Блинкен

АҚШ Россияга қарши санкциялар Марказий Осиё учун иқтисодий салбий таъсир кўрсатишини тушунади, шу боис уларни юмшатиш ва камайтириш учун барча саъй-ҳаракатларини қилади, деди АҚШ давлат котиби. У МОда савдони диверсификация қилиш ва иш ўринлари яратиш учун $25 млн ажратилишини маълум қилди.

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистонга келди
28 феврал 2023, 21:10

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Ўзбекистонга келди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен бошчилигидаги Америка делегацияси Тошкент халқаро аэропортига қўнди. Тошкентда унинг «минтақавий ва икки томонлама масалалар бўйича ҳамкорликни янада ривожлантириш» бўйича музокаралар ўтказиши режалаштирилган. У 1 март куни Ҳиндистонга жўнаб кетади.

АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Ўзбекистонга келади
24 феврал 2023, 09:48

АҚШ давлат котиби келаси ҳафта Ўзбекистонга келади

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен қатор минтақавий ва икки томонлама масалалар бўйича ҳамкорликни ривожлантиришни муҳокама қилиш учун келаси ҳафта Ўзбекистонга келади. Шунингдек, у минтақа давлатлари ташқи ишлар вазирларининг C5+1 форматидаги учрашувида қатнашади.

Абдулазиз Камилов АҚШ давлат котиби билан учрашди
2 июл 2021, 10:01

Абдулазиз Камилов АҚШ давлат котиби билан учрашди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг АҚШ давлат котиби Энтони Ж. Блинкен билан учрашуви бўлиб ўтди. Давлат котиби АҚШнинг Ўзбекистон билан стратегик шериклигини чуқурлаштириш истагини билдириб, Ўзбекистоннинг Афғонистонда адолатли ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатилишини доимий қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг